СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 270-сонли умумтаълим мактабида спортга бағишланган “Спорт байрами” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик самараси ҳамда мамлакатимиз ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш хусусида сўз юритилди.

Ўқувчиларни оммавий равишда спортга жалб этиш ва мазкур тадбир орқали ҳар бир спортнинг турли поғонасига мос равишда юқори малакали спортчилар етиштириш мақсадида 270-, ҳамда 201-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзаро мусобақа ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчиларни соғломлаштириш, жисмоний баркамоллигини тарбиялаш, касбий тайёргарлигини ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзи орқали соғлом авлодни вояга етказишдан иборат.

Эльвира Юсупова,

270-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Яна ўқинг:  Тиббиётда янги кашфиёт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: