Сўз эркинлиги – ОАВнинг асосий вазифаси

Пойтахтимизда “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини мустаҳкамлаш – сўз эркинлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, ЕХҲТ ва ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари, К.Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Халқаро экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон миллий ахборот-медиа маконининг бугунги аҳволи ва ривожланиши таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг муваффақиятли фаолият юритиши учун кенг ҳуқуқий майдон яратилган бўлиб, у халқаро тажриба ва замонавий воқеликлар ҳисобга олинган ҳолда янада такомиллаштирилаётир. Халқаро стандартлар ҳамда демократик давлатларнинг илғор тажрибасига таянган ҳолда фаолият юритаётган мамлакатимиз босма нашрлари ва электрон оммавий ахборот воситалари халқимиз миллий қадриятларини етарлича акс эттирмоқда.

Тадбир доирасида иштирокчилар телерадиоэшиттиришлар тизими ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кенгайтириш, мустаҳкамлаш, медиа соҳасининг қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича хорижий тажриба билан ҳам танишди.

Б.ҲАЛИМОВ

Яна ўқинг:  Замонавий, малакали ва тезкор хизмат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: