Семинар ОИВ ва ОИТСга бағишланди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ОИТС, сил ва безгакка қараши Глобал жамғарма ҳамда Республика ОИТС маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида ОИВ ва ОИТС тарқалишига қарши курашишда доимий мулоқот ва ижтимоий шерикчиликни кенгайтириш ва кучайтириш” мавзуидаги лойиҳа доирасида пойтахтдаги “Гранд-Тошкент” меҳмонхонасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда Республика ОИТСга қарши кураш маркази олий тоифали врач-эпидемиологи Ҳабибулло Ашуров журналистларга ОИВ ва ОИТС хасталигининг сабаб ва оқибатлари, ҳамда беморларга нисбатан кенг жамоатчиликнинг бағрикенглик билан муносабатда бўлиши зарурлиги, фуқаролар, айниқса, хотин-қизларнинг бу инфекция хусусида тиббий саводхонлигини ошириш долзарблиги ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ОИВ ва ОИТС бўйича жаҳондаги ҳамда Ўзбекистондаги вазият, бу борада ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли амалий чора-тадбирлар ҳусусида ҳам семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Ушбу тадбир интерфаол усулда олиб борилди. Семинар иштирокчилари шифокор-мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: