Самарқандда ШҲТ туризм университети иш бошлайди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо мамлакатлар учун умумий туристик майдонни яратиш ушбу соҳани ривожлантиришнинг истиқболли янги таълим лойиҳаси – Самарқанд ШҲТ Туризм университетини яратишдир, дея фикр билдирди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилинишича, университетнинг асосий вазифаси ШҲТга аъзо мамлакатларнинг туризмни ривожлантириш ва туристик алмашинувини фаоллаштириш йўлида устувор аҳамиятга эга бўлган мутахассисликлар бўйича мувофиқлаштирилган инновацион таълим дастурлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашдан иборат бўлади.

Янги ОТМ очилиши 2018–2019 ўқув йилига мўлжалланган, ўқиш икки босқичда – бакалавр ва магистрлик бўйича олиб борилади. Дастлаб университетда асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат 100 киши таълим олади. Келгусида ШҲТга аъзо мамлакатлардан ҳам абитуриентлар қабул қилинади. Шунингдек, университетда ОТМ ва профессионал коллежлар ишчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ягона марказ ташкил этилиши қайд этилган.

Яна ўқинг:  Энг ажойиб туҳфа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: