САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги Ахборот коммуникация технологиялари ваколатхонаси ҳамкорликда “Инглиз тилини ўрганишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш” лойиҳаси семинар-тренингига бағишланган тадбир Яккасарой туманинга қарашли 89-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари А.Холбеков сўзга чиқиб бугунги кунда чет тилларни ўрганиш замон талабларидан бири эканлигини инобатга олиб, курс тингловчиларига ушбу лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ва уни амалиётга тадбиқ этишда замонавий ахборот коммуникация технологияларини билиш нақадар муҳимлиги ҳақида таъкидлади.

Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Стив Макналти лойиҳани амалиётга тадбиқ этишда яқиндан ёрдам берган Халқ таълими вазирлиги, ZiyoNET ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими, ҳудудий педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Давлат педагогика институтлари ва лойиҳа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Семинарда барча дарслар инглиз тилида олиб борилмоқда. Тингловчилар ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини ўрганиш билан бир қаторда, интернет тизимидан материалларни юклаб олиш, ZiyoNET портали лойиҳаларида — ID.uz. тизимидан рўйхатдан ўтиш, блоглар очиш, сайтлар яратиш ва маълумотлар жойлаштириб бориш тўғрисидаги билимларга эга бўлишди.

Семинар 18 январь кунига қадар давом этади.

Меҳрихон ОРТИҚОВА,

Юнусобод хорижий тиллар академик лицей ўқувчиси

Яна ўқинг:  ДОНОЛИК ВА ТАШАББУСКОРЛИК – ЕТАКЧИЛИК МЕЗОНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: