Саломатлик йўлида беллашув

Маълумки, юртимизда спортни ривожлантиришга, айниқса, аёллар ва болалар спортига алоҳида эътибор берилади. Спорт билан шуғулланиш орқали аёллар саломатлигини асраш, соғ­лом авлод дунёга келишини таъминлаш, аёлларнинг ўз саломатлигига масъулиятини ошириш асосий мақсадлардан биридир.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси спорт мажмуасида «Соғлом аёл – соғлом жамият» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Беллашувда вазирликлар ва идораларда фаолият кўрсатаётган аёллар иштирок этишди.

Спортнинг волейбол, бадминтон, стол тенниси, шашка ва гимнастрада турлари бўйича ўтказилган мусобақалар якунида «Энг шиддатли жамоа» – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Энг кучли жамоа» – Мудофаа вазирлиги, «Энг чаққон жамоа» – Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Энг аҳил жамоа» – Халқ таълими вазирлиги, «Энг интизомли жамоа» – Ички ишлар вазирлиги, «Энг маҳоратли жамоа»– Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоалари деб топилди.

Тадбир иштирокчиларига ташкилотчи ҳамда ҳамкорлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Саида ЖАББОРОВА

Яна ўқинг:  Tez aytishlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: