Реклама

Сабина Кумушдан мамнун

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи якунланди.

Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида ўтган мусобақада вакилларимиздан ташқари, Арманистон, Беларусь, Болгария, Венгрия, Россия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Словения, АҚШ, Чехия, Эстония ҳамда Украинадан келган гимнастикачилар саккиз йўналишда ғолиблик учун беллашди.

Яккалик баҳсларида ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажарган гимнастикачилар ўртасида ҳамюртимиз Сабина Тошкенбоева муносиб иштирок этди. У булава билан машқ бажаришда 17,950 балл тўплаб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Биометрик паспортнинг тайёр бўлиш муддати тўғрисида маълумот берувчи хизмат ишга тушди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: