РИО – 2016 УЧУН ЯНА БИР ЙЎЛЛАНМА

Индонезияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ольга Умаралиева олтин медални қўлга киритиб, 2016 йили Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган ХХХI Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди.

Нуфузли мусобақанинг байдаркада эшкак эшиш баҳсларида О. Умаралиева 200 метрга ўтказилган яккалик пойгаларида марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди ва терма жамоамиз ҳисобига Осиё чемпионатининг навбатдаги олтин медалини тақдим этди.

Шу тариқа, қитъа чемпионатида терма жамоамизнинг беш аъзоси олтин медаль билан бирга XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди. Шунингдек, чемпионатнинг дастлабки кунги баҳсларида 1000 метрга байдаркада эшкак эшишда Алексей Мочалов ва ушбу масофага каноэда эшкак эшишда Герасим Кочнев олтин медалга сазовор бўлган эди. Жуфтликлар ўртасидаги баҳсда эса Вадим Меньков ва Серик Мирбеков шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015–45)

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: