Қўшма корхонада тренинг синфи

Куни кеча Бектемир туманида «Ўзтекстилсаноат» Ассоциацияси ва Швейцария метални қайта ишлаш «SkillSoniks» компанияси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад — Ўзбекистонда илк маротаба ишга туширилган Ўзбекистон — Швейцария қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан ОАВ ходимларини яқиндан таништириш, Ўрта Осиёда ягона бўлган замонавий технологиялар билан ишлаш жараёнида ўқитишни ўз ичига қамраб олади.

Юқори технологиялар билан жиҳозланган ва яқинда ўз фаолиятини бошлаган қўшма корхонада биринчи ишимиз ишлаб чиқариш жараёнларида метални қайта ишлаш, эритиш, қуйиш, бўяш, қуритиш, назорат қилиш ва қадоқлаш каби босқичлар билан танишиш билан бошланди.

Чунки бу жараёнда техника воситалари автоматлаштирилган бўлсада, мутахассис ва муҳандислар ҳамда механиклар ушбу замонавий техника воситалари билан ишлашда ўта эҳтиёткорликка, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишда етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари ишлаб чиқаришда иш унумдорлиги, ишга муносабат ҳамда сифат ва самрадорликнинг таъминланишида катта аҳамиятга эга.

— Компаниямизнинг Швейцарияда, Ҳиндистонда, Корея ва Хитой давлатларида тренинг-марказлари бўлиб, дарслар учта тилда олиб борилади, — дейди «SkillSoniks» компанияси раҳбари, Швейцариялик мутахассис Андерс  Кучель. — Ўзбекистондаги завод қошида ҳам тренинг-маркази ташкил этилиб, фаолиятини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. Аудиториянинг кенгайишига қараб дарсларнинг ўзбек тилида олиб борилишини ҳам таъминлаймиз. Бу фақат самарадорликнинг ошишига, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва Ўзбекистонда завод-фабрикаларимизнинг кўпайишига хизмат қилади.

Тренинг доирасида завод ишчи-ходимларининг малакаси оширилиб, асосий ва ёрдамчи ускуналарда техник ишларни бажариш, жараёнларни кузатишдаги билимлар мустаҳкамлаб борилади. Шу ерда фаолият юритаётган механиклар, электриклар, техник хизмат ходимлари, бўлим ва смена назоратчилари бу борада етарли билимга эга бўладилар.

Семинар-тренингнинг муҳим томони, у бир қанча этапдан иборат бўлиб, олинган билимлар тренингдан сўнг фабрика ва заводда амалиётда қўлланилади. Модулли тренинг дарслари изчил ишлаб чиқаришни таъминлаб, самарадорлик ва махсус инструкторлар жамоаси билан биргаликда ишлашни ўргатади.

Умид қиламизки, бу ҳамкорлик келажакда мамлакатимизда кўплаб қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши, янги ишчи ўринларининг яратилиши, иқтисодиётимизнинг равнақи ва ўзаро ҳамдўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.

 

Марям Аҳмедова,

Амал Солиева

Яна ўқинг:  Малакали мураббий кам, аммо бу биргина муаммо эмас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: