Қўлни қўлга бериб

Мамлакатимиз аҳолиси соғлиғини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар айни вақтда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳам чора-тадбирлар режасини тузиб, уни амалга оширишда фаол ҳаракат қилмоқда.

Жамғарма дунёнинг қатор мамлакатларидаги хайрия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ришталарини боғлаган. Жумладан, Америка Қўшма Штатлари, Германия, Корея Республикаси, Россия, Буюк Британия, Малайзия, Миср Араб Республикаси, Финляндия каби бир қатор давлатлар билан ўзаро шартнома имзолаган. Ушбу давлатлар билан беғараз инсонпарварлик мурувват ёрдами, тиббий, спорт, ўқув-соғломлаштириш каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Хусусан, 2008-2012 йиллар мобайнида Корея Республикасининг “KOFIH” – Халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси Ин Ха университети Госпитали, Сеул Миллий университети Госпитали, “JCI Korea” халқаро ёшлар ташкилоти, “Save the children” халқаро ташкилоти, “Ча” университети қошидаги “Пундан Ча” госпиталларини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар айни вақтда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борадаги кенг кўламли ишларда “Соғом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ҳам муносиб ўрни бор. Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги дастурлар ижросини таъминлаш, шунингдек, “KOFIH” – Корея халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси қошидаги Тиббий-ижтимоий паронаж марказини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳага кўра Марказнинг янги биноси қурилиб ишга туширилди. Марказ замонавий техник воситалар билан жиҳозланди. Бундан ташқари марказ ходимлари ўз касбий малакасини оширишди. Яна жамғармага “KOFIH” ташкилоти томонидан “Hyundai” мобиль клиникаси ҳам топширилган. “Амери Керз” (АҚШ) халқаро ташкилоти ҳам узоқ йиллардан бери республикамизга мурувват юкларини етказиб бермоқда. “Фриеденздорф Интернейшнл” (Германия) халқаро жамғармасининг кўмагида 2002-2013 йиллар мобайнида ўзбекистонлик 206 нафар бемор бола Германияда даволаниб қайтишди. Жамғарма ёрдами ва “Фриденздорф Интернейшнл” ташкилотининг грант маблағи асосида Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро ва Андижон вилоятларидаги клиникаларда 330 нафардан зиёд болалар юз-жағ соҳасининг туғма нуқсонлари билан туғилган болалар операция қилинди.

Умуман олганда эзгулик чегара билмайди. Мурувватли инсонлар эса ер куррасининг қайси нуқтасида яшаса ҳам бир-бирига ёрдам қўлини чўзади. Чунки, ҳар бир инсон ирқи, жинси ва диний ҳамда сиёсий қарашларидан қатъий назар барчаси Ҳазрати Одам наслидир. Бу умумийлик эса барчамизни бирлаштириб, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатишга ундайди.

Яна ўқинг:  Меҳр – муносиб ҳадя

Жамила ҲАЙДАРОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: