ҚИЗИЛТЕПАДА МАДАНИЙ МАРКАЗ ИШ БОШЛАДИ

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Қизилтепа қишлоғида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилган марказ 22 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

“Бунёдкор файз” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилган мазкур маскан турли тўгарак хоналари, 150 ўринли зал ва бошқа объектларни ўз ичига олган.

Бу ерда бадиий ҳаваскорлик, тасвирий ва амалий санъат ҳамда бошқа йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этиш учун 26 та хона ажратилган. Залда турли томошалар, концерт дастурлари уюштирилади. Марказ Қизилтепа, Араб, Қўштамғали, Совсан, Ногаҳон каби қишлоқлар аҳолисига хизмат кўрсатади.

Янги марказнинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят санъаткорларининг концерт дастури намойиш этилди.

Сарвар ОЧИЛОВ

Яна ўқинг:  Манзил-маълумот ахборотларини Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкин бўлди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: