Қишлоқда янги замонавий зиё маскани

Фарғона вилояти Қува туманидаги Қақир қишлоғида “Китоб сарчашмаси” номли кутубхона иш бошлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросимида мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб дўконлари савдосини кенг йўлга қўйиш, кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ҳуқуқий, сиёсий, илмий, бадиий адабиётлар билан таъминланган зиё масканида китобхонлар мутолааси учун барча қулайликлар яратилган.

 

М. Қодиров,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Малакали тиббий хизмат – бахтли турмуш асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: