Қашқадарёда туманлараро эндокринология бўлими очилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 20 ўринга мўлжалланган туманлараро эндокринология бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур тиббиёт маскани 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига “Шўртангазкимё” мажмуаси қурувчилари томонидан қайта реконструкция қилиниб, унинг атрофи ободонлаштирилди. Муассаса малакали тиббиёт ходимлари билан таъминланди. Асосийси, беморларнинг тез ва самарали даволаниши учун қулай шароит яратилди. Лаборатория ва физиотерапия хоналари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Мазкур шифо маскани эндиликда нафақат Шаҳрисабз шаҳри, балки Чироқчи, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.

Яна ўқинг:  Афв этилган ёшлар билан учрашув

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: