Профилактик ҳисобдаги ёшларлар тўғри йўлни танламоқда

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам жамият олдидаги муҳим масала бўлиб келган. Эътиборлиси, кейинги йилларда мамлакатимизда бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздаги ҳуқуқбузарликларнинг бир қисми та­йин бир иш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилмоқда. Бундай шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақида гап кетганда юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини юритиш, тадбиркорлар олдида турган муаммоларни бартараф қилиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганлигини мисол қилишимиз мумкин.

Куни кеча Ёшлар ижод саройида “Мамлакатимизда жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари ва келгусидаги вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган республика анжуманида ёшлар учун “Ибрат” мактаби ташкил этилгани қайд этилди. Унга кўра 450 нафардан зиёд тарбияси оғир, ИИБ профилактик ҳисобида турувчи, жиноят содир этишга мойиллиги юқори бўлган вояга етмаганлар жазо ўташ муассасаларига олиб борилди. Улар жазо муддатини ўтаётган тенгдошлари билан учрашди. Мулоқот қилиб, маҳкумларнинг дил сўзлари, изтироб ва азобли пушаймонларини тингладилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ички ишлар, Мудофаа ва Адлия вазирликлари, Миллий гвардия, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини бошқариш бўйича респуб­лика кенгаши ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда жорий йилнинг 10 ойида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 426 тага камайгани маълум қилинди.

Ҳаётда ҳар бир инсон йўл қўйган хатосини тузатиш учун унга имкон берилади. Қувонарлиси, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод қилинган ёшларнинг кўпчилиги ишлаб чиқариш корхоналари ёки фермер хўжалигига бириктирилмоқда. Шунингдек, уларнинг жиноят содир этишга мойиллиги ҳисобга олиниб, 386 нафар ёшнинг ҳар бирига ҳудудларда фаолият юритаётган “Темурбеклар” мактаби ҳамда ҳарбий қисм офицерлари масъул этиб бириктирилган.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг ўтган даврида 39 минг 132 нафар шахс жиноят содир этган. Шундан 13 минг 423 нафари ёки 34, 3 фоизи вояга етмаганлар ва ёшлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Яна ўқинг:  БУЮК БОБОЛАРНИНГ ВОРИСЛАРИМИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: