ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ БИЛАН ЯНГИ ЙИЛ ЯНАДА ҚУВОНЧЛИ

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида янги йил шукуҳи. Безатилган ям-яшил арча ранг-баранг чироқлар билан янада тароватли бўлиб кўринмоқда. Кўча-кўйда байрамона кайфият ҳукмрон. Айниқса, болажонларнинг юзу кўзидаги табассум ва қувончни кўриб юрагингиз энтикиб кетади. Бу юртнинг боласига бўлган ишонч ва ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Зеро, болажонлар келажакнинг ҳақиқий ворислари саналади. Шунинг учун уларнинг хурсандчилиги ва шодон кулгиси жамийки бойликлардан аъло ва қадрли.

Ватан бугунги кун истиқлол боласини янги йил совғалари билан қутламоқда. Бундай ғамхўрлик ва эътиборнинг бир намунаси сифатида анънавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Президент арчаси” тадбирини эътироф этиш ўринлидир.

Мазкур тадбирни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги ва “Sen Yоlg’iz Emassan” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси ҳамкорлигида “Президент арчаси” тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма буйруқ қабул қилиниб муайян ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча “Туркистон” саро­йида ўтказилган “Президент арчаси” тадбирида “Томоша” болалар гуруҳи томонидан “Меҳримизда сеҳримиз” саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирларда “Меҳрибонлик” уйлари ва Болалар шаҳарчалари, “SOS – болалар маҳалласи”, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйлари, “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари, маҳаллалардаги 3 ёшдан 15 ёшгача ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Республика Прокуратураси ҳамда Божхона қўмитаси ходимларининг фарзандлари иштирок этди. Мазкур байрам шодиёнаси болажонларга олам-олам шодлик улашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этиладиган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона совғалар юртимиз бўйлаб болажонларга тортиқ этилди.

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” муҳбири

Яна ўқинг:  Ҳуқуқларимиз ҳимоячиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: