Реклама

Президент мактаблари унда ўқитиш тизими қай йўсинда йўлга қўйилади?

Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, унинг ривож топиши, дунё давлатлари ичида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлишида салоҳиятли кадрларга эҳтиёж сезилади. Юксак билимли мутахассислар эса ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги Президент мактабларларининг ташкил этилиши борасидаги ташаббусидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу аслида. Айтиш керакки, бу эзгу ташаббус юртимиздаги ота-оналар қувончига сабаб бўлди. Ахир ким ҳам фарзандини ўқитиш тизими илғор, шарт-шароитлари аъло даражада бўлган Президент мактабида ўқитишни истамайди, дейсиз?! Қолаверса, бу ҳолат кўп­лаб саволларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Илк Президент мактаби қаерда ва қачон ташкил этилади?

Президент ташаббусига кўра биринчи мактаб Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида келаси ўқув йилидан ташкил этилади. Бу каби таълим муассасалари босқичма-босқич мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилиши кўзда тутилган.

Бу каби муассасалар қандай йўналишларга ихтисослаштирилади каби ўринли савол туғилади. STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Яъни, Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.

Хорижлик педагоглар ҳам дарс ўтадими?

Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагог­лар жалб этилади ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади.

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Президент мактаблари фаолияти ва ўқувчиларни қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи керакли меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳужжатлар ўқувчиларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш жараёнини белгилаб беради. Халқ таълими вазирлиги томонидан олинган маълумотларга кўра лойиҳа 2 ойда тайёр бўлади.

Буниса ТАЖИБОЕВА

Яна ўқинг:  ФАХРИЙ ПОЛВОНЛАР БЕЛЛАШДИ

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: