Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон кўринишга ўтказилди

Ўзбекистон Молия вазирлигининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шахсий карточкалар (шахсга пенсиялар тайинлаш бўйича комиссия қарори асосида тайинланган пенсия ва нафақалар ҳақидаги маълумотлар қайд этиладиган ҳужжатлар) энди фақат электрон кўринишда ёзиб борилади ва ахборот тизимида расмийлаштирилади. Шунингдек, Пенсия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

Яна ўқинг:  Cоғлом, аҳил оила – озод ва обод юрт пойдевори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: