Пастдарғомда янги терапия мажмуаси

Самарқанд вилояти Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринга мўлжалланган янги терапия мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Мажмуанинг қурилишига республика инвестиция дастури доирасида 3 млрд. 900 млн. сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли мазкур бинода беморлар ва шифокорлар учун барча шароит ва керакли тиббий ускуналар мавжуд. Унда туман марказий шифохонасининг терапия, кардиология, неврология, эндокринология, физиотерапия бўлимлари фаолият ­кўрсатади.

– Ушбу мажмуанинг очилиши аҳоли саломатлигига қаратилаётган эътибор натижасидир, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Рустам ­Қобилов. – Бу бино пастдарғомлик тиббиёт ходимларининг касб байрамига тайёрланган туҳфа бўлди.

Тадбир давомида узоқ вақтдан буён хизмат қилиб келаётган, соҳага катта меҳнати сингган ходимларга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/33)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: