Параканоэчиларимизнинг жаҳон кубогидаги муваффақиятлари

Венгриянинг Сегед шаҳрида Параканоэ бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

200 метр масофага ўтказилган беллашувларда Азизбек Абдуҳабибов КL-2 йўналишидаги қайиқда ўз маҳоратини намойиш этиб, А финалда 3-ўринни қўлга киритди ва бронза медалига сазовор бўлди. KL-3 йўналишидаги қайиқда Б финалда иштирок этган Павел Сулаймонов бешинчи ўринни эгаллади. Худди шу йўналишда яна бир спортчимиз Ҳасан Қўлдошев тўққизинчи ўриндан жой олди.

Аёллар ўртасидаги финал босқичида ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева олтин медални қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ҳайитмурод Шерқўзиев кумуш медаль соҳиби бўлди. Азизбек Абдуҳабибов эса KL-2 йўналишида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин олди.

Яна ўқинг:  Эндиликда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун қанча ҳақ тўланади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: