ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ТАРАННУМИ

Навоий вилоятида имконияти чекланган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар дунёси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлимлари, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 25 нафар ёш ижодкор иштирок этди.

Эркин мавзуда ижод қилган ёшларнинг мустақиллик, озод ва обод Ватан, фаровон ҳаёт, бахтиёр болалик, тинч ва хотиржам умр кечираётган юртдошларимиз кўзидаги ишончни акс эттирган суратлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Биринчи ўринга Навбаҳор туманидан Хосият Мирзаева ижоди муносиб кўрилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Кармана туманидан Ширина Қаҳҳорова ҳамда хатирчилик Шоҳжаҳон Раҳмоновга насиб этди.

Энди ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этади.

А. НОРБОЕВ

Яна ўқинг:  Эришилган натижалар ва келгуси режалар таҳлилий муҳокама қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: