ЎзМУ ва Холон технологиялар институти ҳамкорлигидаги ақлли технологиялар тақдимоти

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ҳамкорлигида 2019 йил 13-17 май кунлари “STEMM”Scientific Program of the Uzbek-Israel Conference (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) номли халқаро илмий-амалий конференцияси Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 

Холон технологик институти XXI аср инновацион технологияларининг инсоният учун энг муҳим муаммолари ечимини топишга ҳаракат қилувчи тузилма хисобланади. Конференцияда вазирликлар, парламент, ишлаб чиқариш вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, рақамли соғлиқни сақлаш, электрон тижорат, таълим технологияси, маҳсулот тавсифи соҳаларида эришилган катта маълумотли ахборотларни ҳаётга тадбиқ қилиш масалалари кўрилди. Унда исроиллик 30 дан зиёд олим ва мутахассислар иштирок этишди.

 ЎзМУда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Исроил халқаро амалий анжуманида “Илм, Технология, Таълим, Математика, Медицина” (Science+Technology +Education+Mathematics+Medicine) мавзуларида маърузалар тингланиб, бу борада тажриба алмашилди. Чунончи, қатор соҳаларда комплекс анализ, потенциаллар назарияси, математик моделлаштириш масалалари, инновацион ривожланиш тенденциялари, замонавий рақамли технологиялар, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммолар муҳокама қилинди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ўртасида 2018 йил 4 июлда имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан ўтказилган мазкур анжумандан кўзланган мақсад: рақамли технологиялар, таълим, математика, тиббиёт соҳалари билан шуғулланувчи икки давлат мутахассислари ҳамкорлигини янада такомиллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Анжуман давлат илмий-техник ва халқаро илмий хамкорлик дастурлари билан боғлиқ ҳолда ўтказилди.

Мазкур анжуман мамлакатимизда фаннинг устивор йўналишлари бўйича илмий-техник дастурларини амалга ошириш, илм-фан йўналишида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ёш олимларни соҳага жалб қилиш ҳамда уларни соҳанинг етук мутахассислари билан алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Илмий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасалари вакиллари, ёш олимлар, мутахассислар, катта илмий ходим-изланувчилар ва магистрантлар иштирок этди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШ – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ

You may also like...

2 Responses

  1. Стрессни медицинада давоси борми илтимос йозворилар

    • Хуршида Ҳусенова demoqda:

      бу хасталик билан психотерапевтга мурожаат қилинг

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: