“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар кинофестивалида иштирок этади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги жорий йилнинг 12-17 июн кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар кинофестивалида ўзбек кинофилмлари билан иштирок этади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар беради.

Жумладан, фестивал ташкилотчиларига “Йўл бўлсин” ва “Меросхўр” бадиий филмлари инглиз тилидаги субтитр билан таъминланган ҳолда тақдим этилди. Ташкилотчилар томонидан юборилган маълумотга биноан ушбу филмлар фестивал ҳайъат аъзолари томонидан танлаб олиниб, фестивалнинг асосий дастурида намойишга тавсия этилди. 

Шунингдек, фестивал доирасида 14-15 июн кунлари “ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивали иштирокчилари кинобозори” ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирда Хитойнинг нуфузли кинокомпаниялари ва медиа ташкилотлари иштирокида филмлар прокатини таъминлаш ва ҳамкорликда филмлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Тадбир давомида ҳар бир иштирокчи мамлакатга павилонлар ажратилиб, миллий кинематография намуналарини ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудларида намойиш этиш имкониятлари ўрганилиб, тегишли шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Мазкур кинофестивалда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров ва “Республика кинопрокат маркази” ДУК директор ўринбосари М.Мухамедсаидовлар иштирок этишади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки “Йўл бўлсин” филми режиссёри Камара Камалова ШҲТга аъзо мамлакатлар кинофестивалида хайъат аъзоси сифатида иштирок этади.

Яна ўқинг:  Танишини уриб тан жароҳат етказиб, пулларини олган шахслар қидирилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: