ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЁШЛАР ДУНЁ АРЕНАСИДА

Жанубий Кореяада «Better Together Challenge 2019» совриндорларидан бири Ўзбекистон вакиласи бўлди.

3-5 октябр кунлари Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтган фестивал World Culture Open ҳамда Жанубий Корея Республикаси ҳукумати томонидан ташкил қилинди.
«Better Together» — бу глобал фестивал ҳисобланиб, унда ижтимоий новаторлар, янги ғоялар муаллифлари, активистлар, идеалистлар жамланишади. Бу сафар дунёнинг 60 давлатидан 500 нафар қатнашчи ушбу нуфузли фестивалда қатнашишди.
Фестивал доирасида энг яхши ижтимоий инновация ҳамда 2018 йилги қишги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган шаҳарчалар трансформацияси бўйича конкурлар ҳам бўлиб ўтди.
2018 йилги Олимпиада ўйинларидан кейин Пхёнчхан шаҳрини Олимпиада майдончаси ҳамда тинчлик ва турғун ривожланиш рамзига айлантиришга маъмурият астойидил ҳаракат қилмоқда.
Конкурсда турли соҳа вакиллари жумладан, новаторлар, тинчликсеварлар, архитектор, дизайнерлар ҳам қатнашишди. Мусобақа шартида деб Тинчлик шаҳри(Peace Town) бўйича концепция ишлаб чиқиш кўрсатилди.
Ўзбекистонлик Таҳмина Турдиалиева ушбу танловда 2 ўринни олди. Унинг Тинчлик шаҳри концепциясида «Garden of Unification» боғи акс этди. Ғояага кўра Корея ярим ороли ҳамжиҳат ва бир яхлитликда акс этган. Бундан ташқари, бирлашиш боғида эко-тадқиқот бўйича лабаратория ҳам бор эди.
Яна бир Ўзбекистонлик мутахасисснинг дунё аренасида ғолиб бўлиши албатта қувонарли.

Марям Аҳмедова

Яна ўқинг:  Бош шифокорнинг совуққонлигига қатъий чора кўрилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: