Ўзбекистонда интерактив минбар яратилди

Таълим жараёнига янги инновацияларни жорий этиш ва дарсларда замонавий ахборот ва мултимедиа технологияларидан фойдаланиш мақсадида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ахборот технологиялари маркази” мутахассислари замонавий ахборот технологиялари билан уйғунлашган ва такомиллаштирилган интерактив минбар(смарт подиум) ишлаб чиқди. Ушбу минбар ҳозирги кунда ўқув жараёнига татбиқ этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беради.

Ушбу минбар қуйидаги имкониятларга эга:

  • профессор-ўқитувчилар вақтини тежаш;
  • дарсларни сифатли ташкил этиш;
  • ақлли доска режимидан фойдаланиш;
  • аудитория давоматини қисқа вақт ичида назорат этиш;
  • аудитория техник ва муҳандислик жиҳозларини бошқариш (аудитория пардаларини ёруғликка мослаш, проектор ва экранларни ишга тушириш, электр чироқларини ёқиш ва ўчириш);
  • ўқитувчи ўқув-услубий мажмуаларини ва виртуал аниматсион кўргазмаларни комплекс сифатли намойиш қилади ва ўқув машғулотини тўлиқ интерактив кўринишда ташкил этиш;
  • аудиторияларида барча тингловчиларга мултимедиали тизим кўринишда машғулотни ташкил этади.
Яна ўқинг:  Ультратовуш меъда-ичакда дорилар сўрилишини тезлаштиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: