Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик

В. М. ЧУДАКОВ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти — атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Ўзбекистон ҳам мазкур ташкилот билан илмий-техник ҳамкорлик доирасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Халқаро атом энергияси агентлиги(ХАЭА) директорининг ўринбосари М. Чудаков Ўзбекистонга ташриф буюрди.
М. Чудашов ушбу ташрифининг биринчи кунида ХАЭА экспертларининг ядро физика институти билан (ЯФИ) билан ҳамкорлик миссияси (ОМАRR mission) Фанлар Академияси Ядро физика институтида расмий старт берилди.
Шунингдек, меҳмонлар Тошкент шаҳрида очилиши кутилаётган Миллий тадқиқот Ядро университети ( Росмия федерацияси) филиали биносида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишдилар.
Энергетика вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, истиқболли лойиҳалар ҳамда ядро энергетика дастури доирасидаги келишувларни муҳокама қилдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ҳам расмий расмий учрашув ташкил этилди. Унда ХАЭАнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва ядровий инфратузилмалапни яратиш бўйича техник ҳамкорлик дастурининг Ўзбеккистонда илк АЭС қурилиши лойиҳаси доирасида татбиқ этилиши масаласи мухокама марказида бўлди.
Делегция агентлик ҳузурида ташкил этилган Атом технологиялари ахборот марказида ҳам бўлишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида ХАЭА билан ҳамкорликнинг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Мазкур маросим Миллий тадқиқот ядро университети филиали талабаоари ҳамда ОАВ вакилари билан учрашув ва савол- жавоблар тарзида якунланди.

Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Осиё чемпионати якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: