“ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТИ” II МИЛЛИЙ ФОРУМИ

“Халқаро бизнес-маркази”нинг мажлислар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ЎзМАА, ЎзААА, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, ЭОАВМА ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон матбуоти” II Миллий форуми ўтказилди.

Форум ишида марказий ва ҳудудий босма ҳамда интернет нашрлар раҳбарлари, ахборот агентликлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Форумнинг мақсади ОАВни ривожлантириш, ахборот соҳасини демократик ислоҳ этиш, масс-медиа ва фуқаролик жамияти ўзаро алоқалари механизмларини такомиллаштириш, медиа соҳадаги фаолиятнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини ривожлантиришга доир устувор вазифаларни муҳокама этишдан иборат.

Форумда таъкидлангандек, ахборот соҳасини демократлаштириш бўйича долзарб вазифаларни ҳал этишда фуқаролик жамиятлари институтлари ҳам фаол қатнашмоқда, уларнинг фаолияти ОАВни янада либераллаштиришга доир энг муҳим масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг демократик ислоҳотлар жараёнларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган.

Бу соҳада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат- нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси, Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ва бошқа кўплаб ташкилотлар муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2011-2012 йилларда мамлакат давлат бюджетидан ва қайд этилган жамоат бирлашмалари маблағларидан нодавлат ОАВларни қўллаб-қувватлашга тўрт миллиард сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилди. 2011-2012 йиллар давомида 120 нафардан зиёд вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш кўникмаларини ошириб, матбуот хизматлари иш фаолиятининг замонавий шакллари ва усуллари билан танишдилар, Германия, АҚШ, Франция каби давлатларнинг илғор тажрибасини ўргандилар.

Нодира Урманова

Яна ўқинг:  “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: