Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиш тараддудида

Женевада БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгаши 37-сессияси иш бошлади. Ушбу халқаро ташкилотнинг умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилган сессияда Инсон хуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда.

Олий даражадаги тадбир Сегментида 180 дан зиёд мамлакатдан 3 мингдан ортиқ вакил, жумладан, давлат ва ҳукумат, вазирликлар, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон номидан Адлия вазири Русланбек Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси ходимлари иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш сифатини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг соҳага оид халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш борасида олиб бораётган изчил ишлари, халқаро ташкилотларнинг республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга берган ижобий баҳосини ҳисобга олган ҳолда, юксак даражали Сегмент йиғилиши доирасида Ўзбекистон 2021–2023 йиллар мобайнида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида сайланиш истагини илк бор билдирди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан тақдим этилган маълумотлар, жумладан, 2018 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми юксак даражали Сегмент учрашуви иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Яна ўқинг:  Танишини уриб тан жароҳат етказиб, пулларини олган шахслар қидирилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: