Реклама

Ўзбекистон: 34 мамлакат орасида 3-ўрин

 Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо WTF бўича Осиё чемпионатида вакилларимиз иккита олтин, битта кумуш ва бешта бронза медални қўлга киритган ҳолда фахрли учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг биринчи кунидаёқ 74 кг. вазнда Никита Рафалович барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Навбатдаги кунлар ҳам вакилларимиз учун медалсиз ўтмади. Вазни 67 кг. бўлган спортчилар ўртасида Нигора Турсунқулова ҳам олтин медаль, 87 кг. вазн тоифасида эса Жасур Бойқўзиев кумуш медаль соҳиби бўлди.

Мадина Маннопова (46 кг.), Ниёзбек Пўлатов (58 кг.), Сардор Тоиров (63 кг.), Максим Рафалович (80 кг.), Дмитрий Шокин (87 кг.) каби спортчиларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Якуний натижаларга кўра 34 мамлакатдан 564 нафар спортчи иштирок этган қитъа биринчилигида ўзбекистонлик таэквондочилар жами 8 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллди.

Яна ўқинг:  Ўзбек олими кашф этган металл қотишмаси эътироф этилди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: