ОСИЁ ЎЙИНЛАРИДАН ҚАЙТИШДИ

Ж анубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спортчилари 9 олтин, 14 кумуш ва 21 бронза медални қўлга киритиб, юртимизга қайтиб келди.

Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни вазирлик ва идоралар, спорт жамоатчилиги вакиллари, ота-оналар ва мухлислар кутиб олди.

Осиё Олимпия кенгаши шафъелигида ташкил этилган бу галги мусобақада 228 нафар ҳамюртимиз 32 спорт тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.

Осиё ўйинларида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шаънини ҳимоя қиладиган спортчиларимизнинг имконияти ва салоҳияти синовдан ўтказилди. Инчеонда қайд этилган натижалар ўзбекистонлик мураббийлар ва мутахассислар спортчиларни Олимпиадага тайёрлашни тўғри йўлга қўйганини кўрсатди. Осиё ўйинларида қўлга киритилган медалларнинг аксарияти Олимпиада дастуридаги спорт турлари бўйича экани фикримиз далилидир.

Инчеонда эришилган натижалар асносида мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида спорт тобора оммалашиб бораётгани, спортнинг қизларга мос турларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самара бераётгани намоён бўлди. Бадиий гимнастикачиларимиз – Жамила Раҳматова, Равиля Фархутдинова, Валерия Давидова ва Анастасия Сердюкова Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритгани бунинг исботидир.

Спортчиларимиз Инчеондаги Осиё ўйинларида ўз маҳорати, тажриба ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Яна ўқинг:  “Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида халқаро конференция

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: