Осиё ўйинлари-2018: Ватанимиз шарафини кимлар ҳимоя қилади?

 Жорий йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 232 нафар спортчимиз спортнинг 30 тури бўйича ғолиблик учун баҳслашади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларни расмий кузатиш маросими ўтказилди.

Осиё ўйинларида 1994 йилдан буён мунтазам қатнашаётган Ўзбекистон спортчилари ҳақли равишда кучлилар қаторидан ўрин олиб келмоқда. Мухтасар айтганда, ўн саккизинчи маротаба ўтказилаётган Осиё ўйинларида вакилларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш учун ўз маҳорати, тажриба ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишига шак-шубҳа йўқ.

XVIII ёзги Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори этиб тайинланган бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Исроил Мадримов тадбирда сўзга чиқиб, барчага омад тилади.

Яна ўқинг:  Эл дардига малҳам бўлайлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: