Оромгоҳлар бағрида

 Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 244-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Умид юлдузлари” номли спорт-соғломлаштириш оромгоҳига 100 нафарга яқин ўқувчи жалб қилинган.

Болаларнинг ёзги таътил кунлари сермазмун ва мароқли ўтиши учун бу ерда турли фан, спорт тўгараклари ташкил қилинган. Шунингдек, ижодкорлар билан ташкил этилаётган давра суҳбатлари ҳам болаларга маънавий озуқа бўлмоқда.

Навбатдаги учрашув Республика болалар кутубхонасида бўлиб ўтди. Тадбирга “Гулхан” журнали бош муҳаррири Заҳро Ҳасанова таклиф этилди. Заҳро опанинг шеър ва ҳикоялари, топишмоқ ва тез айтиш­ларини дарслик китобларидан ўқиб, ёд олган болаларга ижодкорнинг ўзи билан учрашиш, янги шеърларидан тинглаш катта завқ бағишлади.

Яна ўқинг:  Одам савдоси – давр муаммоси

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: