ЎҚУВЧИЛАР ҚИШКИ ТАЪТИЛДА НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

Жорий йилнниг 28 декабридан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қишки таътилга чиқишди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт секцияларининг ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланган.

Шунингдек, республикадаги барча умумтаълим мактабларига ўқувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фанлардан тўгараклар ва спорт машғулотларини қишки таътил вақтларида узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифаси топширилган. Умумтаълим мактабларидаги барча тўгараклар бепул.

Қишки таътил кунларида “Билимлар беллашуви” ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилади.

Таълим муассасаларида “Янги йил” байрамлари билан бир қаторда турли хил кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда ижодий кўргазмалар ўтказилмоқда. Жумладан, “Баркамол авлод” болалар марказларида “Мароқлидир қишки таътилим” номли байрам кайфиятини берувчи маданий-маърифий тадбирда “Қиш зийнати либосларда”, “Қишки таътилдаги орзуим”, “Менинг тасаввуримдаги Қорбобо ва Қорқиз” номларида ижодий кўргазмалар ташкил этилаётган бўлса, чет тили ўргатилаётган тўгараклар аъзолари ўртасида “My interesting holiday” мавзуида сўз ўйинлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Ахборот-ресурс марказларида ўқувчилар ўртасида “Қишки таътил китобхони” номинацияси бўйича таътилда энг кўп китоб мутолаа қилган ўқувчилар тақдирланадилар. Ресурс марказларида шеър ёзадиган ижодкор ўқувчилар ўртасида “Қиш зийнатини мадҳ этаман” мавзуида шеърий кечалар ва танловлар ташкил этилади.

Бир сўз билан айтганда 28 декабрдан 12 январгача бўлиб ўтадиган қишки таътил вақтида ўқувчилар бўш вақтларини мароқли ўтказадилар.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ЭЗГУЛИК ВА ПОКЛИК ТАДОРИГИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: