“Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Китоб орқали дунёни кашф этамиз” шиори остида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Жорий йилдан бошлаб илк маротаба ташкил этилаётган мазкур ҳафталикдан мақсад ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этишдир.

Ҳафталик доирасида республикамиздаги барча таълим муассасаларида илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, янги адабиётлар кўргазмалари, маҳорат сабоқлари, турли танловлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларга қарийб 2 млнга яқин ўқувчи қамраб олинди.

Мазкур ҳафталик доирасида республикамиз бўйлаб “Бир фарзандга – уч китоб” акцияси ташкил этилди.

Шунингдек, ҳафталик доирасида “Виртуал саёҳат: “Севимли китобим катта эрканда”, “Олам ҳақида бир олам китоб” мультимедиали тақдимотлар, “Вебландия” ўқувчилари учун энг яхши электрон ресурслар тақдимоти” виртуал кўргазмаси, “Энг яхши китобхон оила”, Энг яхши китобхон синф”, “Энг китобхон мактаб” каби ижодий танловлар,   “Эртаклардаги севимли персонажлар” мавзуларида викториналар, “Эртаклар карвони”,“Китоблар оламига саёҳат” мавзуларида ифодали ўқиш танлови, “Болалар китобхонлиги сарҳадларини кенгайтириб” ва “Китоб варақлаганда…” мавзуларида ижодий учрашувлар, “Ўқиш — энг яхши машғулот” номли семинар-тренинг ва бошқа турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Билим ва салоҳият танлови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: