ОИВ ва ОИТС: ОАВ нигоҳида

Яқинда пойтахтимиздаги “Гранд – Орзу” меҳмонхонасида “ОИВ ва ОИТС муаммосини ОАВларда ёритиш” мавзусида ЮНЕСКО томонидан журналистлар учун уч кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда ОИВ ва ОИТСни оммавий ахборот воситаларида ёритишда дуч келинадиган муаммолар, БМТнинг ОИТСга доир бирлашган дастури (ЮНЭЙДС) нинг ОИВ муаммосининг жаҳонда ва ҳудудларда ҳамда Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолати, ушбу инфекциянинг тиббий жиҳатлари, Ўзбекистон Республикасининг ОИВ ва ОИТСга доир қонунлари шарҳи хусусида, “Ишонч ва ҳаёт” нодавлат-нотижорат ташкилотининг ОИВ инфекцияси билан яшаётган фуқароларга нисбатан жамиятда бағрикенгликни шакллантириш фаолияти, ОИВ мавзусини ёритишда сўзлар ва жанрни танлаш ҳамда шу инфекцияни юқтириб олган фуқаролар билан суҳбатлашганда журналист масъулияти, мавзуга доир ижтимоий рекламани тайёрлаш, касалликнинг ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари каби масалалар хусусида тренерлар журналистларга сўзлаб беришди.

Семинар-тренингда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ЮНЕСКО ва ЮНЭЙДС каби халқаро ташкилотлардан ҳам мутахассислар иштирок этди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Г. Ширинова

Яна ўқинг:  Газетамиз “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиби!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: