ОИЛАГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Янги қурилаётган оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда соҳада олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамиятга эга.

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ташкил этилган тадбирда “Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарор”, деган инсонпарвар тамойилдан келиб чиқиб, оилаларни ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, хусусан оилаларимизда соғлом муҳитни таъминлаш борасида 2012 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида сўз борди.

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида Республика Маънавият тарғибот маркази тизимида олиб борилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида марказ раҳбари Ғулом Мирзаев шунда деди:

– Республика Маънавият тарғибот маркази ва унинг минтақавий-ҳудудий бўлимлари томонидан шу кунгача жами бўлиб йигирма мингдан зиёд маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Юзлаб учрашув ва давра суҳбатлари, танлов ва семинарларда 8,5 миллиондан ортиқ аҳоли иштирок этди, – дейди Ғ.Мирзаев.

Шунингдек, марказнинг Наманган вилояти бўлими раҳбари Илҳом Раҳматов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлими раҳбари Гулчеҳра Дўстматовалар ҳам сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди. Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ж. ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-34)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: