Оила – бахт ошёни

Оила – жамиятнинг муҳим бўғини. Шу мўъжазгина Ватаннинг осойишталиги юрт ривожи учун нечоғлик катта аҳамият касб этишини барча бирдек англамоғи зарур. Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги Ахборот-ресурс марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган семинарда ҳам ана шу муқаддас гўшанинг ободлиги ҳақида сўз борди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова, Учқудуқ, Томди ва Зарафшон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққанлар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти борасида сўз юритди. Тадбирда «Баҳор», «Наврўз» маҳаллаларидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасидаги олиб борилаётган ишлар хусусида маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларининг сўзлари тингланди. Томдилик ва учқудуқлик маҳалла фаоллари билан ўзаро тажриба алмашилди.

Лайло ТУРСУНОВА,

Зарафшон шаҳридаги Ахборот-ресурс маркази раҳбари

Яна ўқинг:  Tafakkur sandig`idan (2013-36)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: