ОҒИР АТЛЕТИКАЧИЛАРИМИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш спортчилар 3 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақа ғолиб ва совриндорларини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Осиё чемпионатида дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 200 нафардан зиёд спортчи баҳслашди. Унда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Суннатилла Шокиржонов, Фарҳод Собиров, Азимжон Ғаниев, Шаҳзод Худойберганов, Даврон Кенжаев, Жўрабек Зоиров каби спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Яна ўқинг:  Сафро димланиши баджаҳлликка сабабми?

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: