Одам савдоси – давр муаммоси

1-Тошкент педагогика коллежида “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар Ички ишлар бошқармаси, “Камолот”ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Istiqbolli avlod” маслаҳат маркази ва 1-Республика тиббиёт коллежи ҳамкорлигида ташкил этилди.

Давра суҳбатида ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган “Ёшлар орасида мафкуравий иммунитетни шакллантириш”, “Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари”, “Ёшлар одам савдосига қарши”, “Халқаро миграция жараёнига одам савдосининг салбий таъсири”номли маърузалар тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, 1-Тошкент педагогика коллежи ўқитувчилари ва 1-Республика коллежи ўқувчиларининг мавзуга доир чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бердилар.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Ўқитувчи ва талабалар фаоллиги – инновацияларни жорий қилиш кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: