“Очиқлик индекси”: Соғлиқни сақлаш вазирлиги пешқадам

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг эълон қилинган “Очиқлик индекси” рейтинг натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 92 балл билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида 5-, вазирликлар ичида эса 3-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берди, вазирлик ахборот хизмати.

Ўтган галги рейтинг баҳолашда вазирликка 88 балл билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ичида 12-ўрин берилган эди. Жорий йилнинг 1 январигача бўлган даврда “Очиқлик индекси” рейтинги 52 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олди. Вазирлик ахборот хизмати фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш, давлат органлари ва жамият ўртасида ўзаро ахборот алмашишнинг аниқ механизмларини яратиш бўйича қатор амалий ишлар олиб бормоқда.

 

Дилдора ҚЎЧҚОРОВА,

Жиззах шаҳридаги 6-мактаб ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Буйрак кистаси – унинг давоси операциями?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: