ОАВ – демократия кўзгуси

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Республика товар-хомашё биржаси, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги Зарафшон кино-концерт залида “Оммавий ахборот воситалари халқнинг энг яқин кўмакчиси ва демократия кўзгуси” мавзуида конференция ташкил қилди.

Тадбир Президент Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан журналистика соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланди.

Тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган йили маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли 12 та муҳим ҳужжат қабул қилинди. Конференцияда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ОАВ олдида турган вазифалар кенг муҳокама қилиниб, “Матбуот ва ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни: ютуқ ва муаммолар”, “Давлат Дастурини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни тезкор ва таҳлилий ёритиш масалалари”, “Глобал тармоқда мамлакат ҳаётида амалга оширилаётган янгиланишлар жараёни ёритилиши: устувор вазифалар” мавзуларида маъруза ва мунозаралар бўлиб ўтди.

Яна ўқинг:  Санъатга муҳаббат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: