Неврология: шифокорлар тажриба алмашди

Пойтахтимизда неврологиянинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз олимлари ва шифокорлари билан бир қаторда АҚШ, Германия, Италия, Нидерландия, Швеция, Литва ва бошқа давлатлардан мутахассислар иштирок этди.

Халқаро анжуманда жаҳон тиббиёти ва мамлакатимиз илм-фани эришаётган муҳим ютуқлар, асаб касалликларига ташхис қўйиш ва даволашнинг янгича усуллари, инсульт, Альцгеймер ва Паркинсон касаллиги, эпилепсия ва бошқа нейродегенератив касалликларни даволашнинг замонавий технологияларига оид маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида Тошкент тиббиёт академиясида мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар иштирокида ёш тадқиқотчилар ва талабалар учун неврологиянинг долзарб масалалари бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Хурмо – таркибида углевод энг кўп бўлган мева

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: