“Наврўз” этник боғи хорижий сайёҳлар билан гавжум

Жорий йилнинг 1-сентябрь куни Тошкент шаҳри марказида очилган “Наврўз” этник боғига биринчи кунданоқ беш мингдан зиёд юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрдилар. Улар боғ ичидаги Ўзбекистоннинг кичик макетини,  ҳайратланарли яратувчанлик ишларини, буюк тарихимиз, миллий анъана ва гўзал қадриятларимизни, ҳунармандчилик, тасвирий санъат, наққошлик,  ҳайкалтарошлик каби боболардан қолган анъаналарнинг барчаси боғда мужассамлигини кўриб,  уларни ғурур ила ҳайратланиб томоша қилдилар.

5 август куни ана шу муносабат билан “Наврўз” этник боғида бўлиб ўтган ХАЛҚАРО ПРЕСС-КЛУБнинг Сессияси қизғин,  савол-жавоблар ва таассуротларга бой ҳолда ўтди.

Халқаро Пресс-елубнинг сессиясида юз нафарга яқин таклиф этилганлар —Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, профессор-олимлар, ҳунармандлар, Халқаро Пресс-клуб аъзолари, экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 Анжуманда сўзга чиққанлар боғ ҳақидаги, ушбу Ўзбекистоннинг кичик макетини ташкил этган этник шаҳарча, бу ерда иш бошлаган ҳунармандларнинг қўл иши маҳсуоотларини тарғибот қилиш ва сотилишининг экспортдаги ўрни, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризм  билан ҳамкорлигини таъминлаш, миллий ифтихоримиз ва фахримиз бўлган бу боғ келажак ёшларга миллий ғурур ўйғотши,  она Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялашини ҳам таъкидладилар.

Маълумки, 2017 йилнинг 7 августида Тошкент шаҳрида “Наврўз боғи”ни қуриш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президент қарори қабул қилиниб,   бу боғни барпо этиш вазифаси “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти зиммасига юклатилган эди.

Ушбу қарорга мувофиқ “Наврўз боғи” масъулияти чекланган жамият сифатида 2,5 гектар майдонни эгаллаган жойда миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда маданиятимизни ўзида мужассамлаштирган боғ ва боғ ичида шаҳарча бунёд этилди.

Шаҳарчада Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг номлари билан аталадиган кўчалар ва қадимий услубдаги уйлар бунёд этилиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари,  ҳунармандчилиги, турмуш тарзи акс эттирилган. Шаҳарчада пахса деворлар, айвонлар, чойхона ва устахоналар тимсолида юз очган қадимий маҳаллаларнинг еўриниши қайта тикланган.

Энг муҳими ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларимизни, тарихимизни, санъат ва маданиятимизни чет давлатлардан келадиган сайёҳларга ва юртдошларимизга кўрсатиш, уларни маълумот ва гувоҳи бўлиш нуқтаи назаридан боғнинг аҳамияти катта.

Миллий қадриятлар, ҳунармандчилик, каштачилик, гиламдўзлик, наққошлик, ҳайкалтарошлик, таниқли мусаввирлар томонидан чизилган тасвирий санъат асарларини кўриб қалбда фахр ва ғурур ўйғонади, тарихимиз яққол намоён бўлади.

Яна ўқинг:  Юртимизда аҳолини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш 88 фоизга етказилди

Сессия якунида қизғин мунозаралар  ва савол-жавоблар бўлиб, ташриф буюрганларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

Амаль СОЛИЕВА,

Марям АҲМЕДОВА

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: