“Насаф” ОЧЛнинг гуруҳ босқичида!

Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига саралаш баҳсида ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасини қабул қилди.

“Насаф” футболчилари ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Гольбан, ёш футболчимиз Бобур Абдухолиқов, Азизжон Ғаниев ва Драган Чераннинг голлари ҳамда 86-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг тўп узатмасини рақиб жамоаси аъзоси Ёсир Ал Равашдеҳ ўз дарвозасига жойлаб қўйган голи ҳамюртларимизга ғалаба олиб келди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги дақиқада “Ал-Файсали” футболчиси Албан Меҳан жарима тўпидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Якуний ҳисоб – 5: 1.

Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг “C” гуруҳида “Персеполис” (Эрон), “Ас-Садд” (Қатар), “Ал-Васл” (БАА) футболчилари билан куч синашади. 13 февраль куни гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида футболчиларимиз Эронда “Персеполис” жамоаси аъзоларига қарши майдонга тушади.

Қатарнинг “Ал-Гарафа” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига саралаш баҳсида майдонга тушди.

Афсуски, тошкентликлар қизғин баҳсда 2: 1 ҳисобида ғалабани бой беришди ва йўлланмадан маҳрум бўлишди.

Яна ўқинг:  ФАХРИЙЛАР ФАХРИМИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: