Нафосат ва шижоат кўриги

Пойтахтимизда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида бадминтон ва спорт рақси бўйича “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кубоги учун спорт фестивали бўлиб ўтди.

Фонд томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривож­лантириш жамғармаси ва Бадминтон федерацияси ҳамкорлигида Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур фес­тивалда юз нафардан ортиқ йигит-қиз иштирок этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С. Иномова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор улға­йиб келаётган авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, ҳар жиҳатдан баркамол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Спорт рақси бўйича ўтказилган мусобақада Алишер Раимжонов ва Комила Мирзааҳмедова, Алан Усмонов ва Асель Халилулина, Борислав Комаров ва Александра Пак, Никита Хван ва Карина Ибодхўжаева, Беҳруз Содиқов ва Қумринисо Шоумарова жуфтликлари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Баҳсларда “Шанс” жамоаси биринчи, “Алянс” жамоаси иккинчи, “Даимонд” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Бадминтон бўйича мусобақаларда Иван Қўзиев, Илья Лазаков, Иван Баринов ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида Диёра Арипхонова, Нигина Исоқова, Барно Қосимхўжаева шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

Аббос ЭРГАШЕВ,

“Sog’lom avlod uchun” фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013-39)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: