Нафосат ва ижодий маҳорат намойиши

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ташкил этилган Тошкент мода ҳафталиги бошланди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий мода ва дизайнерликни равнақ топтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон модельер ва дизайнерларининг ишлари Нью-Йорк, Милан, Париж ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтаётган намойишларда юксак эътироф этилмоқда. Атлас, адрас, беқасам сингари миллий матоларимиз, либос безаклари хорижий дизайнерларнинг ишларида кенг қўлланилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон ҳунармандларининг қалб қўри билан тўқилган матолардан тайёрланган нафис рўмол ва шарфлар, кўйлаклар, бежирим камзуллар, устки кийимларни бугун чет элликлар эгнида учратиш оддий ҳолга айланиб қолди. Матоларни қўлда тўқиш, миллий либосларга оид бой маънавий меросимиз тарғиботида Тошкент мода ҳафталиги каби ижодий лойиҳаларнинг ўрни ва аҳамияти ғоят катта бўлмоқда.

Ушбу анжуманда юртимиз ва хорижлик мода усталари ўзаро фикр ва тажриба алмашади, маҳоратини оширади. Ҳафталик доирасида юртимиз ва чет мамлакатлар дизайнерлари ижод намуналари тақдимоти, муаллифлик ишлари кўриги, ёшлар ижодиёти намойиши, етук мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари, миллий либослар фестивали, анжуманлар, тўқимачилик ва миллий матолар кўргазмаси каби тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Тошкент мода ҳафталиги “Ўзбек бадиий матолари” кўргазмаси ҳамда миллий либослар намойиши билан бошланди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  САЙЛОВ ЖАРАЁНИ ХАБАРЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: