МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАЙЁРГАРЛИК

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Польшадаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этди.

Жорий йилги спорт мавсуми енгил атлетикачиларимиз учун ўта масъулиятлидир. Чунки, атлетларимиз 2016 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи қатор нуфузли мусобақаларда иштирок этади.

Мазкур халқаро турнирнинг узунликка сакраш баҳсларида 7,17 метр натижа қайд этган атлетимиз Азиз Омонов олтин медални қўлга киритган бўлса, Руслан Қурбонов 7,15 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. Хотин-қизлар ўртасида кечган баҳсда Анастасия Журавлёва 6,11 метрга сакраб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  КЎРГАЗМАДА: НАВОИЙ ВА БОБУР

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: