Мустақил юрт манзаралари

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида иқтидорли мўйқалам соҳиби Зуҳриддин Исламшиков ўзининг шахсий кўргазмасини ўтказди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда ижодкорнинг ёш шогирдлари ҳам ўз ижод намуналари билан иштирок этди.

Тадбирда фонднинг хорижий ҳамкорлари фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди. Рассомнинг яратган ижодий ишлари бир қатор хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия, Туркия, Япония, Бельгия ва АҚШнинг машҳур коллекцияларидан ўрин эгаллаган. Бўлиб ўтган кўргазмада рассомнинг мустақил юрт манзаралари акс этган асарлари тақдим этилди.

Тадбир сўнггида рассом ва унинг шогирдларига эсдалик совғалари топширилди.

Яна ўқинг:  Осиё полвонлари Пуна шаҳрида гиламга чиқади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: