Реклама

Мурувват кўнгилдан бошланади

Юртимизда нишонланадиган Наврўз байрами ногиронлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ўксик кўнглига қувонч олиб кириш билан ҳам аҳамиятлидир. Шу боис, Наврўз меҳр-оқибат, саховат, байрами сифатида қадрланади.

Ушбу улуғ айём арафасида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 61-сонли мактабнинг 4 “А” синф ўқувчилари туман ҳудудида жойлашган 103-сонли таянч махсус мактаб-интернат ўқувчилари ҳолидан хабар олди. Болалар ўзлари тайёрлаб келган куй-қўшиқлар, рақслар, Наврўзга бағишланган шеърлардан иборат байрам дастурини интернат ўқувчиларига намойиш этди. Улар билан биргаликда рақсга тушиб, ўйнаб кулди. 44 нафар ўқувчи ўзлари чизган суратларини, ясаган гулдасталарини, севимли эртак китобларини имконияти чекланган тенгдошларига эсдалик учун тақдим этди.

 

Феруза ОРИПОВА

Яна ўқинг:  Zulfiyaxonim.uz сайти яратилмоқда
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: