Мурожаатларни кўриб чиқиш масалалари бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент ирригация ва мелиорация институтида вазирлик тизимида Президентнинг виртуал қабулхонаси – pm.gov.uz портали билан ишлаш, мурожаатларни белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати маълумот берди.

Унда Бош прокуратура ҳамда вазирлик раҳбар ва масъул ходимлари, тизимдаги республика ва ҳудудий ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг мурожаатлар билан ишлашга мутасадди этиб белгиланган ходимлари, ҳуқуқшунослари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат килиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этишга хизмат қилмоқда.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхонаси орқали юборилаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотларида ишлаш бўйича мутасадди ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида семинар қатнашчиларининг саволларига вазирлик масъул ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Яна ўқинг:  Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: