Муқаддас қадамжо янги қиёфада

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Абу Исо ат-Термизий зиёратгоҳи тубдан қайта реконструкция қилиниб, бутунлай ўзгача қиёфа касб этди. Бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида ҳудуддаги инфратузилма ҳам янгиланди. Қабристон ободонлаштирилди.

Зиёратгоҳга ташриф буюрувчилар учун барча шароит яратилиб, 420 ўринга мўлжалланган ва миллий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган Жомеъ масжиди, замонавий кутубхона барпо этилди.

Бугун бу ерга келган кишининг баҳри дили очилади. Атрофдаги гулзорлар кўзни қувонтиради. Айниқса, мажмуанинг тунги кўриниши янада жозибали.

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015–44)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: